Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди

Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди

Фото: «Известия»

Футбол бўйича Сенегал терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Папа Буба Диоп 42 ёшида вафот этди, дея хабар берди «Mirror».

Спортчи периферик нерв тизимини ишдан чиқарувчи Шарко-Мари-Тут хасталигига чалинган эди.

Папа Буба Диоп ўз фаолияти давомида «Фулҳэм», «Портсмут», «Вест Ҳэм», «Ланс» каби клубларда тўп сурган.

Папа Буба Диоп Сенегал терма жамоаси сафида 63 ўйин ўтказиб, 11 та гол урган. Футболдаги фаолиятини 2013 йилда якунлаган эди.

2002 йилги жаҳон чемпионатида айнан у киритган гол эвазига сенегалликлар амалдаги жаҳон чемпиони — Франция терма жамоасини сенсацион тарзда мағлуб этишганди. Ўша машҳур ўйин, ўша ажойиб голни эсга оламиз:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг