Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд шаҳридаги барча боғча ва мактаблар карантинга ёпилди

Самарқанд шаҳридаги барча боғча ва мактаблар карантинга ёпилди

Фото:«Халқ сўзи»

Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари кўплаб кузатилаётгани маълум қилинган. 

Инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётганлиги боис шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори тасдиқланди. Унга кўра, шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилди, дея хабар бери шаҳар ҳокимлиги.

Шу сабабли ўқувчиларга эрта, 27 апрелдан бошлаб онлайн таълим бериш тизими йўлга қўйилади.

Муассасаларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг