Рустам Ассакалов ва Арам Варданян чорак финалда ютқазди
Юнон-рум курашчимиз Арам Варданян Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида чорак финал баҳсида гиламга чиқди.
Ўтган йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, амалдаги Осиё чемпиони япониялик Нао Кусака билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.
Энди рақиб финалга етиб борган тақдирда Варданян бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлади.
40 ёшли юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов чорак финалда номдор спортчи билан тўқнаш келди.
Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионатларининг 4 карра ғолиби арманистонлик Артур Алексанян билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.
Энди Алексанян финалгача етиб борган тақдирда Ассакалов шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter