Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитаси пропан газ нархи ошишини ўрганишни бошлади

Рақобат қўмитаси пропан газ нархи ошишини ўрганишни бошлади

Ижтимоий тармоқлар орқали пропан газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Рақобат қўмитаси ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

«Рақобат қўмитаси юқоридаларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.

Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади», дейилади муносабатда.

Маълумот учун, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб келади, хусусан, суюлтирилган газнинг нархларини ошиши мумкинлигини олдиндан прогноз қилган ҳолда, унинг нархини барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўриш юзасидан масъул регуляторга (15.07.2024 йил) хабар юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ метан газ нархи ошгани ҳам хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг