Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ракета зарбалари оқибатида Полтавада 41 киши ҳалок бўлди

Ракета зарбалари оқибатида Полтавада 41 киши ҳалок бўлди

Фото: Delfi

Украинанинг Полтава шаҳрига Россия томонидан берилган ракета зарбалари оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ одам жароҳатланган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский баёнот берди.

Айтилишича, сешанба тонгида шаҳарга баллистик ракеталар ёғдирилган, уларнинг айримлари ўқув муассасаси ва ёнидаги шифохонага келиб тушган.

«Алоқа институти биноларидан бири қисман вайрон қилинган. Одамлар вайроналар остида қолиб кетган. Уларнинг кўпчилиги қутқарилди. Жароҳатланганлар 180 дан ортиқ. Афсуски, ҳалок бўлганлар жуда кўп. Ҳозирда 41 нафар қурбон ҳақида маълумотга эгамиз», — деди Зеленский.

Барча фавқулодда хизматлар қутқариш ишларига жалб этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг