Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 51 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 51 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистон ҳудудидан ўтган Атирау-Доссор трассасида 3 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири – «Ак Жайик» маълум қилмоқда.

Одам ўлими билан боғлиқ мазкур ҳоиса жорий йилнинг 15 июн куни эрталабки соат тахминан 6:30 ларда содир бўлган. Атирау вилояти полиция департаменти хабарига кўра, ЙТҲда КамАЗ, ПАЗ 32053 ва Daewoo Nexia автомашиналари иштирок этган.

«Ҳодисада Daewoo Nexia ҳайдовчиси бўлган 1973 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг