Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшиқчи саҳнада ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Қўшиқчи саҳнада ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

35 ёшли қўшиқчи Айрес Сасаки саҳнадаги чиқиши пайтида ток уриб, ҳалок бўлди. Мудҳиш ҳодиса Бразилиянинг Салинаполис шаҳридаги Solar меҳмонхонасида, кўплаб томошабинларнинг кўз ўнгида содир бўлган.

Бразилия матбуоти воқеани турлича ёритмоқда: айримларида қўшиқчини кийим-боши ҳўл мухлисини бағрига босганида ток урган дейилса, бошқалари, жумладан, Diario do Para нашри хонанда гитара чалиб турганида ток урган, деб ёзди.

Иккинчи тахмин беихтиёр ҳиндларнинг «Диско раққоси» филмидаги бош қаҳрамоннинг онаси билан содир бўлган ҳолатни эсга солади.

Салинополис полицияси терговни бошлади, экспертлар ҳодиса сабабларини ўрганишяпти.

Solar меҳмонхонаси Айрес Сасакининг ўлимидан чуқур қайғуда эканини Instagram орқали маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг