Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосарлар сайланди
Бугун, 18 ноябрь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янгиланган таркибдаги илк мажлисида Қуйи палата спикери Нуриддин Исмоиловга янги ўринбосарлар сайланди.
Қайд этилишича, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг тавсиясига асосан Қонунчилик палатаси томонидан сайланади.
Ушбу Қонунга кўра Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони, қоида тариқасида, 2 нафардан ошмаслиги кераклиги белгиланган.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши қарорини Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши раиси Актам Хаитов ўқиб эшиттирди.
Унга кўра, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Мавлуда Хўжаева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди.
Шундан сўнг, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Раҳимжон Ҳакимовни Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter