Қашқадарёлик шахс афғонистонликни 53 минг долларга туширди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Э.Н. Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.дан 2021 йилда тожик ковраги смоласини етказиб беришни ваъда қилиб, уни ишончига кириб, ундан 53,5 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, тожик ковраги смоласини етказиб бермаган ва пул маблағини ҳам бермасдан, алдаб келган.
Прокуратура органлари томонидан Ҳ.Ғ.нинг мурожаати ўрганилиб, натижасига кўра Э.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов давомида, хорижий давлат фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарарни ҳисобига 500 млн. сўмга яқин маблағлар ундирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter