Қарши давлат университетида пичоқланган қизнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Жорий йил 22 июнь куни Қарши давлат университетида пичоқбозлик юз бергани ва унда фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган мазкур университетнинг талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, унинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказгани хабар қилинган эди.
Воқеа ривожида фуқаро М.Э. ҳам ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.
«Менинг юртим» телеканалининг ахборот дастурида маълум қилинишича, ҳозирда ҳар иккала фуқаронинг аҳволи қониқарли.
«Соат 9:00 лар атрофида бизга 2 нафар бемор олиб келинди. Оғир аҳволда бўлгани учун тўғридан-тўғри операцион бўлимга олинди. Керакли текширувлар ўтказилиб, жароҳатлари тикилди.
Ҳозирда беморларнинг аҳволи барқарор. Ҳозирги кунда улардан бири хирургия бўлимида, иккинчиси эса реанимация бўлимида стандарт бўйича даво муолажаларини олиб келмоқда», – дейди беморларни қабул қилган шифокор.
Мазкур воқеа муҳокамасида айтилишича, йигит бу ишни қизнинг оила аъзолари унга қизларини бермаслигини айтганидан кейин содир этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter