Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Президентсиз икки йил»: Ливанда ниҳоят янги давлат раҳбари сайланди

«Президентсиз икки йил»: Ливанда ниҳоят янги давлат раҳбари сайланди

Жозеф Аун

Фото: AP Photo

Ливан армиясининг бош қўмондони, генерал Жозеф Аун мамлакат президенти этиб сайланди. Генерал Ливан парламентида ўтказилган сайловнинг иккинчи турида ғалаба қозонди.

«Генерал Аунга 128 нафар депутатдан 99 нафари овозини берди», — деб эълон қилди парламент спикери Набиҳ Берри.

Биринчи турда 71 та овоз тўплаган Жозеф Аунга иккинчи турда ғалаба учун 86 та овоз етарли эди (керагидан анча кўпроғини олди). Қизиғи, депутатлардан бири сайлов варақасини бузиб, унга Берни Сандерс (америкалик сиёсатчи) деб ёзган.

Президент Мишел Ауннинг ваколат муддати тугаган 2022 йил октябридан буён Ливан президентсиз яшаётганди. Олдинги Аун ва ҳозиргиси қариндош эмас, шунчаки фамилиядошлар!

Ливандаги президент сайлови конституция ҳамда мамлакат сиёсий тизими хусусиятлари асосида тартибга солинади. Президентни 128 депутатдан иборат парламент сайлайди. Президентлик муддати олти йил, қаторасига иккинчи марта сайланиш мумкин эмас. Мамлакат конституциясига мувофиқ, президентликка насроний-маронийларгина сайлана олади. Президентликка сайланиш учун биринчи турда депутатларнинг учдан икки овозини, кейинги турларда мутлақ кўпчилик овозини тўплаш зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг