Пойтахт ҳокимлиги чиқинди ташиш билан шуғулланиб келган ўндан ортиқ хусусий корхоналар билан «алоқани узди»
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг 75 та маҳалласида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан шуғулланиб келган жами 16 та тадбиркор билан тузилган битим муддатини узайтирмаслигини маълум қилди.
Ҳокимлик қарорига кўра, 2019 йилнинг февралида «Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги 5 йил муддатга тузилган битимнинг муддати якунига етганлиги сабабли давлат-хусусий шериклик асосида хизмат кўрсатаётган муқобил корхоналар билан тузилган битим муддати узайтирилмайди ва ушбу корхоналарга бириктирилган ҳудудларни «Махсустранс-ИЧБ» ДУК қабул қилиб олади.
Шунингдек, қолган 17 та муқобил корхонанинг битим муддати белгиланган тартибда 6 ой синов тариқасида узайтирилади.
Қарор билан «Махсустранс-ИЧБ» ДУК раҳбариятига туман ҳокимликлари билан биргаликда муқобил корхоналарга бириктирилган ҳудудлар ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга (битим муддати якунланган) асосан бошқарувга берилган моддий бойликларни ҳамда юзага келган дебитор ва кредитор қарздорликларни хатловдан ўтказган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилиб олиш топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter