Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пандемия туғилишни камайтирди

Пандемия туғилишни камайтирди

Коронавирус пандемияси Европа мамлакатларида туғилиш кўрсатгичини пасайтирди.  Энг сезиларли ҳолат Италия, Португалия ва Европа Иттифоқининг жанубидаги бошқа мамлакатларда қайд этилган. Бу ҳақидаги маълумотлар PNAS журналида чоп этилган.

«Пандемия туғилишнинг умумий кўрсаткичларининг сезиларли пасайишини юзага келтирди. Ўрганилган 22 мамлакатнинг еттитасида туғилиш сурати пасайган, асосан жанубий мамлакатларда кучли пасайиш (Испания) -9,4 фоиз; Италия -4 фоиз; (-6,6 фоиз)ни кўрсатган», дейди олимлар.

Шунингдек, туғилишнинг пасайиши Венгрия (-8,5 фоиз), Белгия ва Австрияда ҳам қайд этилган – пандемиядан олдинги кўрсаткичларига нисбатан қарийб 5,2-5,5 фоиз кам.

Худди шундай тенденция Осиёнинг Япония, Сингапур, Исроил ва Жанубий Корея мамлакатларида ҳам кузатилган.

Шимолий Европа мамлакатларида (Дания, Норвегия, Финляндия ва Швеция) эса туғилиш нисбатан ўсган. Олимларнинг таъкидлашича, бу Шимолий Европа мамлакатлари ҳудудида коронавирус пандемиясининг нисбатан кам тарқалиши ва ривожланган ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимининг мавжудлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг