Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озодбек Назарбеков: Келгусида том маънода мақом кластери ташкил қиламиз

Озодбек Назарбеков: Келгусида том маънода мақом кластери ташкил қиламиз

Фото: Фаридун Аҳроров

Бугун учинчи кун давом этаётган II Халқаро мақом санъати анжумани доирасида «Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Туркий Парламент Ассамблеяси раиси Меҳмет Сурейя Эр жаноблари ҳамда 30 дан ортиқ давлатдан 70 нафардан зиёд олимлар иштирок этди.

Фото: Фаридун Аҳроров

«Келгусида мақом кластери ташкил қиламиз, яъни мақом билан боғлиқ қандай йўналиш бўлса, мактаб, институтларни ривожлантирамиз. Мақомчилар учун бундай тадбирлар ўз устида ишлашига, тажриба орттиришига туртки бўлади. Халқаро фестивал доирасида ўтказилаётган мазкур илмий-амалий анжуман ўзаро тажриба алмашиш, истиқбол ва манфаатли режалар ишлаб чиқиш, халқаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш учун  янги ғоя ва лойиҳалар учун янги руҳ беради», — деди маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Айни пайтда Зоминга гўзал оқшом чўкди. Дастур доирасида мақомчилар танлови бошланди. Озарбайжон, Тожикистон мақомчиларининг юракларни сел қилар хонишлари баланд тоғларда акс-садо бериб, тоғлар бағрига сингиб-сингиб кетяпти. Мана, эронликлар торларини созлаб, даврадан жой олишди. Анжуманда Эронда мақомчилик жуда ривожланган, яхлит бир университет бор, деган гаплар чалинганди, бежизга эмас экан, ҳатто концертга келган Зомин аҳолисини-да сеҳрлаган кўринади..

Туриб кетишга шайланганлар қайтадан жойлашмоқда. Орқароқда бир онахон айтади: «Мақом ҳам жуда яхши концерт экан, эртагаям бўларканми...».

Фото: Фаридун Аҳроров

Эслатиб ўтамиз: 28-29 июн кунлари Ӯзбекистон ва бошқа мамлакатлардан қатнашган мақомхонлар ӯртасидаги чиқишларни 7 кишидан иборат халқаро ҳакам аъзолари баҳолаб боришмоқда. Натижалар 30 июн куни — фестивалнинг ёпилиш маросимида эълон қилинади.

 Барно Султонова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг