Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги темир йўлларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи йўқолмаган – «Ўзбекистон темир йўллари»

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги темир йўлларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи йўқолмаган – «Ўзбекистон темир йўллари»

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг Афғонистон темир йўл тизимини бошқариш ҳуқуқидан мосуво бўлганига оид тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.

Компания маълумотига кўра, жорий йилнинг 5-6 декабр кунлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўл участкасидан фойдаланиш бўйича музокаралар бўлиб ўтган.

Музокаралар якунида Афғонистон ҳудудидаги темир йўлларга хизмат кўрсатиш (эксплуатация)да иштирок этиш учун афғонистонлик маҳаллий техник ходимларни босқичма-босқич жалб қилиш бўйича амалдаги шартномани узайтириш ва йўл харитасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилган.

«Шу билан бирга, шу кунларда оммавий ахборот воситаларида Афғонистондаги «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўл участкасининг эксплуатацияси тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда», – дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, жорий йилнинг апрел ойида ҳам Афғонистондаги темир йўл участкасига техник хизмат кўрсатиш бўйича қатор ОАВлар томонидан асоссиз маълумотлар тарқатиш ҳолатлари кузатилган ва ҳолат юзасидан Афғонистон темир йўллари раҳбари Бахтурраҳмон Шарафат муносабат билдириб, ўша маълумотларни ҳам рад этган эди. Жумладан, Термиз шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда жаноб Б.Шарафат бундай баёнотлар бўлмаганлигини маълум қилган ва Ўзбекистоннинг «Sogdiana Trans» ШК билан муваффақиятли ҳамкорлик тўғрисида инглиз тилида тегишли интервью ҳам берган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда янги йилдан бошлаб Толибон ҳукумати темир йўл тизимига техник хизмат кўрсатувчи томон – Ўзбекистоннинг «Sogdiana Trans» ШК хизматлари қимматлиги сабаб Қозоғистоннинг Mansour Fatih компанияси билан шартнома қилгани ва мазкур компания Афғонистоннинг 106 километрлик бутун темир йўл тизимини бошқариши ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг