Ўзбекистон «яшил» рўйхатга кирди
1 август куни берган хабаримизда Украинада янгича таснифлаш кучга киргани: коронавирус бўйича вазият яхши-ёмонлигига қараб, мамлакатлар «қизил» ва «яшил» зоналарга ажратилганини ёзгандик.
Украинага кирувчилар ушбу рўйхат асосида ажратиш тартибига ўтказилади ёки коронавирус бўйича тест топширадилар.
«Корреспондент» бугун берган маълумотда ушбу рўйхатда ўзгаришлар бўлганини кўриш мумкин, хусусан, олдинги сафар «қизил» рўйхатдан ўрин олган Ўзбекистонни Украина ССВ энди «яшил» рўйхатга киритган.
Эслатиб ўтамиз, «қизил рўйхат»га сўнгги 14 кунда ҳар 100 минг аҳолига ҳисоблаганда коронавирус қайд этилиши ҳолатлари Украинадагидан юқори (ёмон) мамлакатлар киритилади. Сўнгги 14 кунда инфекция юқиши ҳолатлари олдинги икки ҳафтадагидан 30 фоизга юқори мамлакатлар ҳам «қизил рўйхат»да.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter