Ўзбекистонликлар бир йилда уй таъмирлашга салкам 10 трлн сўм сарфлади
![Ўзбекистонликлар бир йилда уй таъмирлашга салкам 10 трлн сўм сарфлади](https://static.xabaruz.com/crop/3/2/920__95_3259581090.jpg)
Ўзбекистонда аҳоли томонидан уй-жойларни таъмирлаш ишлари 8,4 % га ўсган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистон Республикасида уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича 9,8 трлн сўмлик ишлар бажарилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг январь-декабрь ойига нисбатан 8,4 фоизга ошган.
Бу кўрсаткичнинг барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 4,2 фоизни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter