Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши бепул эмланади?

Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши бепул эмланади?

Жорий йилда мамлакатимизда 4 миллион 112 минг 668 нафар киши «COVID-19»га қарши вакцина билан бепул эмланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Эмланадиган 4 миллиондан ортиқ аҳоли кимлар ва қайси касб эгаларидан иборат бўлади?

  1. Қариялар, 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар,
  2. Кексалар, 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар,
  3. Узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар,
  4. Тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар,
  5. Сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар,
  6. Мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар,
  7. Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари – 223 426 нафар,
  8. Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг