Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек қизи немис тилидан «олтин» олди — Бутунжаҳон олимпиадаси

Ўзбек қизи немис тилидан «олтин» олди — Бутунжаҳон олимпиадаси

Фото: Гёте институти

Германиянинг Гёттинген шаҳрида 15–22 июл кунлари бўлиб ўтган немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасининг ғолиблари аниқланди. Эътиборли томони, олтин медални олганлар орасида ўзбекистонлик қиз ҳам бор.

Олимпиада «олтин»ига бир йўла уч қатнашчи лойиқ топилди: Райёна Иброҳимова (Ўзбекистон), Маҳек Хон (Бангладеш) ва Ана Котевска (Шимолий Македония).

Иккинчи ва учинчи ўринлар Мексика, Италия, Словакия, Полша ва Буюк Британия мактаблари ўқувчиларига насиб этди.

Берлиндаги Гёте институти маълумот беришича, олимпиада финалида 62 мамлакатдан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 дан зиёд иштирокчи кураш олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг