Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОТМларда шубҳали ҳолатлар аниқланди

ОТМларда шубҳали ҳолатлар аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳисоб палатаси олий таълим тизимидаги муассасалар фаолиятини ўрганмоқда.

Масофавий назорат натижасида кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиқиб ўрганилганда, 2 та олий таълим муассасида 22,5 млрд сўм маблағларни ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Жумладан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳисобланган иш ҳақи ва стипендияларга нисбатан банкдан ортиқча олинган 21,0 млрд сўм нақд пуллар бухгалтерия ходимлари томонидан қалбаки ведомостларни тузиш орқали ўзлаштирилган.

Худди шундай, Жиззах политехника институтида 1,5 млрд сўм маблағлар пластик карточкага ўтказиш орқали ўзлаштирилган.

Бухгалтерия хизмати масъуллари тушунтириш хатларида юқорида кўрсатилган маблағларни ўзлаштирганликларини кўрсатиб ўтган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ўзлаштирилган маблағларни ўз жойига тиклаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун белгиланган тартибда Бош прокуратурага юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг