Ўрта ер денгизи соҳилидаги энг йирик курорт-шаҳар – Анталияга саёҳат
Туркия дунё бўйлаб сайёҳларнинг энг севимли жойи бўлса, Анталия Туркиянинг энг кўп ташриф буюриладиган курорти ҳисобланади. Табиатнинг гўзаллиги катта шаҳар жозибаси билан шундай уйғунлашганки, кўнгилочар ва ўйин-кулги билан ўтадиган ҳордиқнинг энг мароқлисини ҳис қилиш мумкин.
Анталия – Ўрта ер денгизининг юраги ва кўплаб бозорлар, дўконлар, кафелар, ресторанлар, дискотекалар жойлашган йирик курорт-шаҳар.
Сайёҳларни нафақат курортнинг динамикаси, балки Анталиянинг табиий гўзаллиги ҳам ўзига мафтун этади. Дам олиш маскани тепаликда - игнабаргли дарахтлар ўсган баланд тоғ платосида жойлашган. Юқоридан кўрфазнинг панорамасини кўриш мумкин. Инсон тасвирлаб беришга қийналадиган даражада гўзаллиги билан торос тоғлари, қоялар ва қадимий ғорлардан шаҳар салобати уфуриб туради. Анталия яқинида шаршаралар ва Нилуфар кўли бор.
Анталия нафақат пляжда тобланишни, балки маҳаллий маданият билан танишишни ва вақтни мазмунли ўтказишни хоҳлайдиганлар жойидир. Туркиянинг кичик курорт шаҳарлари фақат мавсум давомида жонланса, Анталияда бутун йил давомида ҳаёт қизғин давом этади.
Анталиянинг ўзига хосликлари: катта шаҳар ва гўзал пляжлар
Анталия Ўрта ер денгизи соҳилидаги энг катта шаҳар бўлиб, яхши ривожланган инфратузилмага эга (турли тоифадаги меҳмонхоналар, ресторан ва кафелар, тунги клублар) дам олиш масканидир.
Географик жиҳатдан ҳам жуда қулай жойда жойлашган ушбу шаҳарда сайёҳларнинг қирғоқ бўйлаб саёҳатлари учун ҳам жуда қулай. Шарқда Белек курорти, жанубда Кемер тоғли ҳудуди жойлашган. Анталиянинг шарқий чеккасида бутун дунёдан парвозларни қабул қиладиган улкан аэропорт мавжуд.
Анталияда дам олишнинг афзал жиҳати:
- Аэропортга яқин - атиги 12 км (меҳмонхонага йўл такси ёки автобусда 15-25 дақиқа давом этади).
- Катта шаҳар - ҳатто 10-14 кунлик дам олиш учун ҳам етарли бўлган диққатга сазовор жойларнинг катта танлови.
- Пухта ўйланган логистика – деярли барча қизиқарли жойларга автобус ёки микроавтобусда бориш мумкин.
- Ҳар қандай дид учун муносиб пляжлар.
- Ёқимли иқлим. Анталияда йил давомида дам олиш мумкин. Ёзда ҳам денгиз шабадалари тоза салқин ҳаво олиб келади.
- Кўзга ташланадиган тил тўсиқлари йўқ.
Анталияга қандай бориш мумкин
Кўпчилик сайёҳлар Анталияни танлайди, чунки бу курорт ёнида халқаро аэропорт бор, унга Тошкентдан чартер рейс билан тез етиб бориш мумкин.
Анталияда кимлар дам олиши мумкин?
- Оилавий ҳордиқ чиқаришни истовчилар: шаҳар Ўрта ер денгизи курортлари орасида оилавий дам олиш учун энг яхши вариант.
- Фаол турмуш тарзини афзал кўрган одамлар. Анталия динамик шаҳар. Бу ерда кенг қамровли ва арзон кўнгилочар дастурлар мавжуд.
- Экскурсияни севувчилар учун. Калеичи ҳудудига жойлашишга арзийди, бу шаҳарнинг эски қисмидир.
- Табиат ва тошли пляжларни афзал кўрганлар учун. Коняалти ҳудуди ёқиши шубҳасиз! Бу ерда иккита миллий боғ ва улкан тоғлар мавжуд.
Кўришга арзигулик масканлар
Вайрон бўлган Термеццос шаҳрида жойлашган Гуллук тоғи миллий боғи.
Караали ўғли боғи Анталиядаги энг катта ва энг гўзал паркдир. У денгиздан баландда жойлашган, тошли қирғоқ бўйлаб бир неча юз метрга чўзилган.
Караин ғори (Анталиядан 30 км.) – тахминан 100 минг йиллик. Туркиядаги энг қадимги аҳоли пункти жойлашган.
Қуйи Дуден шаршараси - машҳур Лара пляжида. Баландлиги - 40-50 м. Шаршара яқинида кузатув майдони ва кичик парк мавжуд.
Болалар билан дам олиш
Оилавий дам олиш учун аквапарклар, дельфинарий, ҳайвонот боғи ва истироҳат боғи мавжуд. Археология музейи ҳам қизиқ.
Болалар билан яна қаерга бориш мумкин?
- «Троя» ёки «Ақуаланд» аквапарки;
- ЎЗДИЛEК кўнгилочар маркази;
- «Ақуаланд» аквапарки - Анталия ва Кемер чегарасида жойлашган.
Анталияда сайёҳлик мавсуми
Анталияда йилига деярли 300 қуёшли кун бор. Дам олиш маскани бутун йил давомида сайёҳларни қабул қилади, аммо пляжда дам олиш учун энг яхши давр апрель ойининг бошидан ноябрь ойининг охиригача.
Ёзда ҳаво 31-34 даражагача, сув эса 24-29 даражагача исийди. Энг иссиқ об-ҳаво август ойида кузатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter