Олти ойда Ўзбекистон ҳудудидан 6 млн тонна транзит юклари ташилди
Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 6 млн тонна транзит юклари ташилган. Бу ҳақда Cтатистика агентлиги маълумот берди.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташилган (автомобиль ва темир йўл транспортларида) транзит юкларнинг ҳажми 5,3 млн тоннани ташкил этган.
Транзит юкларнинг 4,1 млн тоннаси темир йўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 77,9 %) ташилган.
Транзит юкларнинг 1,2 млн тоннаси (жамига нисбатан 22,1 %) автомобиль транспорти орқали ташилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter