Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега ўзбек қизлари Туркияга келин бўлишмоқда? (видео)

Маҳзуна – андижонлик, у Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтини тамомлаган. Бир неча йил шу соҳада ишлаган. Тақдир тақозоси билан дизайн соҳасида малака ошириш учун Туркияга борганида Айхан исмли турк йигити билан танишиб қолади...

Маҳзунанинг муҳаббат қиссаси шундай бошланган. Зеро, бу каби ҳикоялар ҳар биримизнинг умр дафтаримизда қайд бўлган. Тўғри, қизимиз Андижонда яшаганида ҳам унинг талабгорлари жуда кўп бўлди, аммо Маҳзуна кўнглидаги шаҳзодасини улар сиймосида топа олмади.

Бугун Маҳзуна ва Айхан дунёдаги бахтли жуфтликлардан бири.

Ҳозирда ўзбекистонлик хотин-қизларнинг хорижлик эркаклар, айниқса, турклар билан турмуш қуриш кўрсаткичининг тобора ортиб бораётгани, аслида ташвишли сигнал. Биргина 2023 йилда 3716 нафар ўзбекистонлик аёллар турклар билан оила қурган. Турмуш ўртоғи ва уларнинг қариндошлари томонидан кўрсатилаётган зулм, уй зўравонлиги каби салбий ҳолатларни кўраётган, буларга гувоҳ бўлаётган ўзбекистонлик хотин-қизларнинг салмоқли қисми ўзбек эркаклари билан турмуш қуришни хоҳламаяпти. Эридан калтак еб, камига бир тийинсиз, уйсиз бир ёки икки боласи билан кўчага улоқтирилган аёллар-чи? Шундай аёлларга уйланиб, унинг болаларини ўз қарамоғига олиб, бошини силаётган, оталик қилаётган хорижликлар эса кўпчиликни ташкил этади...  

Сабоҳат Раҳмон, журналист

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг