НАТОни октябрдан Марк Рютте бошқаради
НАТОнинг навбатдаги бош котиби Нидерландия бош вазири Марк Рютте бўлади. Унинг ягона рақиби, Руминия президенти Клаус Ёханнис ўз номзодини қайтариб олиши ҳақида алянс мамлакатларига маълум қилган.
Шундай қилиб, Рутте ваколати октябр ойида тугайдиган амалдаги бош котиб Енс Столтенбергни алмаштиради.
Расмий тасдиқ июл ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТОнинг навбатдаги саммитида эълон қилинишича қарамай, 20 июн куни Рутте номзоди алянснинг барча 32 аъзоси томонидан маъқулланди.
Айрим ОАВлар 57 ёшли Рутте бу лавозимни Россия-Украина уруши давом этаётган мураккаб муҳитда, шунингдек, Доналд Трамп Оқ уйга қайтса, Украинани молиялаштиришни қисқартириши ва АҚШнинг ролини камайтириши мумкин бўлган шароитда эгаллаётганига урғу бермоқда.
Таъкидланишича, Руттеда сиёсатдан кетишини эълон қилганидан кейингина Алянснинг юқори лавозимига номзод сифатида қатнашиши имкони бўлган.
Ўтган йилнинг июл ойида, ҳукмрон коалиция парчаланганидан сўнг, у ҳозирча муваққат ҳукуматни бошқаришда давом этишига ваъда берган, бироқ яна сайловда қатнашиш ниятида эмаслигини билдирган эди.
Рутте номзоди Европа сиёсатининг энг юқори поғонасидаги 14 йиллик фаолият, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш ҳисобига НАТОнинг аксарият мамлакатларида, жумладан, алянснинг АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия каби асосий аъзоларида ижобий қабул қилинди.
Бироқ дастлаб уч давлат ўз эътирозларини билдирган: Туркия, Венгрия ва Руминия.
Руттенинг апрел ойидаги Туркия сафаридан сўнг расмий Анқара ўз эътирозларини қайтариб олди.
Венгрия билан эса, 2021 йилда Рутте Нидерландия Бош вазири эканлигида мамлакат ҳукуматини ЛГБТ аъзоларини камситувчи қонунлар қабул қилганликда айблаганидан кейин, муносабатлари ёмон эди.
Бироқ 18 июн куни Нидерландия бош вазири Венгрия ҳукуматидан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни талаб қилмасликка ваъда берганидан кейин Будапешт ўз эътирозларини қайтариб олишга рози бўлди.
Руминия эса мамлакат президенти Клаус Ёханнис ўз номходини қайтариб олганидан сўнг Руттени қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter