Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нархоз»га ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

«Нархоз»га ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Фуқарони 15 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро Л.З.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг