Мирзиёев муҳандислик соҳасини ривожлантириш учун янги ташаббусларни илгари сурди
Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида соҳани ривожлантириш учун янги ташаббуслар илгари сурилди.
Хусусан, техника йўналишидаги 36 та олийгоҳда ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.
Масалан, Давлат техника университетида меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликларни қисқартириш, кафедраларни бирлаштириш мумкин. Университет тўлиқ дуал таълим тизимига ўтади. Фанлар камида 30 фоизга қисқаради.
Олийгоҳдаги таълим Дрезден техника университети (Германия) ва Цукуба университети (Япония) дастурларига мослаштирилади.
Бундан ташқари университетда деканатларни талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлашади.
Хориждаги каби «Регистратор офиси» ташкил қилинади.
Ёки, Тошкент кимё технологиялари институтида бакалавриат ва магистратура йўналишларини мақбуллаштириб, 8 та янги йўналиш ва мутахассислик киритиш мумкин.
Ҳар йили иқтисод бўладиган маблағ институтни моддий-техника базасини кучайтиришга сарфланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter