Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мигрень одатий бош оғриғидан нимаси билан фарқ қилади?

Мигрень одатий бош оғриғидан нимаси билан фарқ қилади?

Иллюстратив фото

Мигрень фотофобия (ёруғлик ёқмаслиги) ва кўнгил айниши каби жиҳатлари билан одатий бош оғриғидан фарқ қилади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди Анастасия Белопасова «Лента.ру» билан суҳбатда маълум қилди.

Мигрень ёруғлик ва шовқин ёқмаслиги, баъзи ҳолларда кўнгил айниши билан кузатилади. Бу ҳолатда бош кучлироқ, бир томонлама ва лўқиллаб оғриши билан ажралиб туради. Жисмоний зўриқишда мигрень билан боғлиқ бош оғриғи кучаяди, деди мутахассис.

Мигреннинг давомийлиги 4 соатдан 72 соатгача чўзилиши мумкин. «Мигрень 50 йилдан буён ўрганилмоқда, аммо унинг келиб чиқиш сабаблари охиригача ўрганилмаган», — деди Белопасова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг