Метронинг ёзда ёпилган бекатлари қачон очилиши маълум бўлди
25 декабрдан «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Бу ҳақда метрополитен маъмурияти маълумот берди.
Режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида, «Юнусобод» ҳамда «Туркистон» метро бекатлари 4 ой муддатга ёпилганди. Ушбу профилактик ишлар ўз якунига етказилди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 декабр санасидан бошлаб, бекатлар иш фаолияти соат тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар доимий режа асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади.
Aмалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилади. Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, 2 дақиқага етказиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter