Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ушбу ҳафтадан мактаб ўқувчилари таътилга чиқарилади

Ушбу ҳафтадан мактаб ўқувчилари таътилга чиқарилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати маълум қилди.

2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг