Мадримов ва Кроуфорд жанги жонли эфирда намойиш қилинади
Афсонавий Теренс Кроуфордга қарши ўзбек ўғлони. Эртага профессионал боксда йилнинг энг муҳим жангларидан бири гувоҳига айланамиз.
Ушбу бокс кечаси Тошкент вақти билан 4 августга ўтар кечаси 01:30 да старт олади. Оқшомда жами 8 та жанг ўтказилади.
Мадримов ва Кроуфорднинг жанги тонгги соат 07:00—08:00 оралиғига тўғри келиши кутилмоқда.
Жангни Ўзбекистон ҳудудида Зўр ТВ телеканали жонли эфирда намойиш қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter