Люис Ҳэмилтон — «Формула-1»нинг мутлақ рекордчиси!
Британиялик Люис Ҳэмилтон «Формула-1» пойгалари тарихида шоҳсупага 200 марта чиқиб, мутлақ рекорд ўрнатди. Ўзига хос рекорд 21 июл санасида Венгрия Гран-присида қайд этилди: Ҳэмилтон (Mercedes жамоаси) мусобақа финишига учинчи бўлиб етиб келди (бронза).
Венгриядаги шоҳсупа «Формула-1» пойгаларининг етти карра чемпиони учун қаторасига иккинчи ва мавсумдаги учинчиси бўлди. Ҳэмилтоннинг фаолиятидаги совринлари сони жами 200 тага етди.
Ҳэмилтон «Формула-1» тарихида бундай натижага эришган илк пойгачи бўлди. Ундан кейинги натижалар афсонавий немисларга тегишли: Михаэл Шумахер (155 подиум) ва Себастян Феттел (122).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter