Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ливерпул»нинг 24 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди

«Ливерпул»нинг 24 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди

Фото: Soccer.ru

Англия Лига Кубоги яримфиналида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Ливерпул»ни мағлуб этди: зафар голини сўнгги дақиқаларда Бергвалл киритди.

Мерсисайдликлар бунгача 24 ўйинда мағлубият нималигини билишмаган. Слот жамоасини бу мавсумда фақат «Ноттингҳэм Форест» тиз чўкдира олган — сентябрдаги ўша ўйинда ҳам ягона гол (0:1) учрашув тақдирини ҳал этган.

Энди «Ливерпул» 6 феврал куни «Энфилд»даги жавоб ўйинида «Тоттенҳэм»дан аламини олишга уриниб кўради.

Маълумот учун: Лига Кубоги яримфиналининг биринчи учрашувида «Арсенал» ўз майдонида «Нюкасл»га ютқазиб қўйганди (0:2). Уларнинг жавоб ўйини 5 февралга белгиланган.

Англия Лига Кубоги. Яримфинал

Биринчи ўйин

Тоттенҳэм — Ливерпул 1:0

Гол: Бергвалл (85).

Тоттенҳэм: Кински, Спенс, Дрэгушин, Порро, Грэй, Бергвалл, Бентанкур (Жонсон, 15), Биссума, Кулусевски, Сон (Вернер, 72), Соланке.

Ливерпул: Алиссон, Цимикас, ван Дейк, Куанса (Эндо, 30), Брэдли (Александер-Арнолд, 60), Мак Аллистер (Конате, 80), Гравенберҳ, Жонс, Гакпо (Диас, 60), Салоҳ, Жота (Нунес, 60).

Огоҳлантиришлар: Биссума (32), Бергвалл (68).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг