Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ливан билан уруш бошланса, АҚШ Исроилни қўллайди

Ливан билан уруш бошланса, АҚШ Исроилни қўллайди

Фото: Известия

Ливан билан кенг кўламли низо (уруш) бошланган тақдирда АҚШ Исроилни қўллайди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб CNN телеканали хабар берди.

Юқори лавозимли АҚШ расмийлари шу ҳафта Вашингтонга келган юқори лавозимли исроиллик амалдорлар делагацияси билан учрашган. Улар Исроилнинг шимолий чегарасида Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасида кенг кўламли низо бошланган тақдирда Байден маъмурияти ўз иттифоқчисини тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишонтирди», — дейилади телеканал хабарида.

Айтилишича, Исроил делегацияси америкаликлар билан Исроил шимолий чегарасидаги вазиятдан ташқари, Эрон, Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Хабарларга кўра, Исроил ўз ҳудудига «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ҳужумининг олдини олиш тез орада Ливан бўйича «зарур қарор»га келади.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўз баёнотида «Ливанни иккинчи Ғазога айлантириш»га жаҳон ҳамжамияти жим қараб турмаслигини таъкидлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг