КХДР 2020 йилдан буён биринчи марта хорижлик сайёҳларга чегараларини очади
КХДР ҳукумати 2024 йил декабридан хорижлик сайёҳларни ташкиллаштирилган ҳолда мамлакат ҳудудига киритишни тикламоқчи, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, COVID-19 пандемияси бошланган 2020 йилдан буён Шимолий Кореяга биронта ҳам чет эллик сайёҳ киритилмаган.
Сайёҳлик компаниялари Шимолий Кореядаги социалистик утопия — Самжиён шаҳрига туристларни олиб боришлари мумкин. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам турлар бўлиши эҳтимоли йўқ эмас, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter