Кубаро Ҳакимова Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди
Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш бўйича баҳслар якунланди.
Қувонарлиси, ушбу йўналишда стартга чиққан вакилимиз Кубаро Ҳакимова 10.36 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва навбатдаги кумуш медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.
Ушбу йўналишда қатнашган яна бир ҳамюртимиз Мадина Мухторова 8.10 метр натижа қайд этди ва кучли саккизликдан жой олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter