Коронавирус тарқалишининг янги версияси пайдо бўлди
Янги коронавирус одам организмига 2012 йилдаёқ мослашиб олган бўлиши мумкин, деб ёзади «The Sun» вирусолог Жонатан Латэм ва биолог Эллисон Уилсон маълумотларига таяниб.
Тадқиқотчилар Хитойнинг Юньнань провинциясида икки ҳафта конни кўршапалак ахлатидан тозалаган кончиларни даволаган шифокорларнинг қайдномаларини топиб олишди. Касалланганларда COVID-19га хос аломатлар кузатилган: пневмония, қуруқ йўтал, иситма ва оёқ-қўллардаги оғриқ. Беморларга ўпка вентиляцияси керак бўлиб қолган, олтита ишчидан уч нафари вафот этган.
Кончиларнинг таҳлил намуналарини Ухандаги лабораторияга юборишган. У ерда ишчилар атипик пневмонияга ўхшаш коронавирусни юқтириб олгани аниқланган. Шунга кўра, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, COVID-19 аллақачон одам организмига мослашиб бўлган деб ҳисоблаш мумкин.
Сўнгги бир неча ойлар давомида янги коронавируснинг келиб чиқиши борасида турли хил версиялар илгари сурилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, инфекция ҳали яхши ўрганилмаган, шу боис хулоса чиқаришга эрта. Мутахассислар изланишларини давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter