Конституция байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистонда Конституция куни муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар кетма-кет уч кун дам олади.
Қўшимча дам олиш кунлари 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонида белгиланган.
Унга кўра, 2024 йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Шундай қилиб:
7 декабрь, шанба — беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба — Конституция куни;
9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter