Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жорий йилги «Ҳаж» мавсумига 124 та чартер рейслар режалаштирилган – Uzbekistan Airways

Жорий йилги «Ҳаж» мавсумига 124 та чартер рейслар режалаштирилган – Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан биргаликда «Ҳаж-2024» дастури доирасида жорий йилнинг 23 май кунидан бошлаб Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлайди.

Бу ҳақда маҳаллий авиакомпания ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.

«Ҳаж» дастури бўйича маросимларни бажариш истагида бўлган зиёратчилар эртадан, яъни 23 майдан 7 июнга қадар, Ўзбекистоннинг 10 та минтақавий халқаро аэропортларидан, хусусан, Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларидан Саудия Арабистоннинг Мадина шаҳрига етказилади.

Жиддадан Ўзбекистон шаҳарларига қайтувчи парвозлар эса 22 июндан 12 июлга қадар бажарилиши режалаштирилган.

Авиакомпания ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, жорий йилда жами 124 та чартер йўловчи парвозларини амалга ошириб, 15 130 нафар зиёратчиларни ташиш режалаштирилган. Барча авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг