Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жеймс Кэмерон янги «Терминатор» устида ишлаяпти

Жеймс Кэмерон янги «Терминатор» устида ишлаяпти

Фото: РИА Новости

Голливуд режиссёри Жеймс Кэмерон «Терминатор» бўйича янги лойиҳа устида иш бошлади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter журнали билан суҳбатда маълум қилди.

Яқинда «Терминатор»га асосланган аниме чиққанди, Кэмероннинг таъкидлашича, бу унга анчайин қизиқарли туюлди. Режиссёр айтишича, ўз ижоди асосида қилинган лойиҳаларни, гарчи ўзи муаллиф бўлмаса-да, қизиқиш билан кузатиб боради, масалан, «Терминатор: Келажак учун кураш» филми шулардан бири.

Шунинг баробарида Кэмерон «Терминатор» бўйича ўз лойиҳаси устида ишлаётганини тасдиқлади, бироқ бу сериал бўладими ёки филм — сирни очмади.


Жеймс Кэмерон биринчи «Терминатор» филмини 1984 йилда суратга олган, бош ролларни Арнолд Шварценеггер, Линда Ҳэмилтон, Эдвард Ферлонг ва Майкл Бин ўйнаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг