Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди

Ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди. 

Имтиҳонлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳудудида ўтказилади.

Имтиҳон кунлари:

  • Aбу Aли ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати – 7- август.
  • Мирзо Улуғбек номидаги физика, математика, астрономия ва информатика фанларига ихтисослаштирилган мактаб – 8-9-август.
  • Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Aхборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаби – 10-12-август.

Имтиҳонлар 3 сменада – 08:00, 12:00, 16:00 да ўтказилади.

Имтиҳон вақти ҳақида талабгорларга 2-август кунидан бошлаб смс-хабарнома юборилмоқда.

Смс-хабарномани қабул қилгандан сўнг ariza.piima.uz сайтидаги «Шахсий кабинет»дан Рухсатномани юклаб, чоп этиб олишингиз шарт!

Имтиҳонга талабгор туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва Рухсатнома билан келиши лозим.

Имтиҳон ўтказиладиган манзил: Тошкент, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг