Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроилнинг йирик ҳужумида юзлаб ливанликлар ўлгани айтилмоқда

Исроилнинг йирик ҳужумида юзлаб ливанликлар ўлгани айтилмоқда

Ливан Исроилнинг йирик ҳужумида 180 дан ортиқ одам ўлганини хабар қилмоқда

Душанба куни Исроилнинг Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» марраларига уюштирган ҳаво ҳужумларида 180 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, яна 700 дан ортиқ киши жароҳат олди, дея хабар беради мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ Ливан аҳолисининг телефонларига Исроилдан уларни эвакуация қилишга чақирувчи ёзиб олинган аудио хабарлар кела бошлаган, дея хабар беради Ливан давлат матбуоти.

Бу Ғазода деярли бир йил давом этаётган тўқнашувда Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ» жангари гуруҳига қарши энг кенг тарқалган ҳаво ҳужумлари фонида содир бўлди.

Байрутда бўлган BBC нашри мухбири Орла Гериннинг хабар беришича, эвакуация ҳақида огоҳлантирувчи хабарлардан сўнг пойтахт кўчаларида тирбандликлар юзага келган.

Гериннинг сўзларига кўра, Байрут аҳолисига шаҳарнинг бир қанча ҳудудлари, жумладан, Ҳамра туманини эвакуация қилиш ҳақида огоҳлантирилган. Ҳудудда Ахборот вазирлиги, банклар ва университетлар жойлашган «Ҳизбуллоҳ»нинг таянч нуқтаси эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг