Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Ливан пойтахтига ҳужум бошлади. Беш нафар бола ўлгани айтилмоқда

Исроил Ливан пойтахтига ҳужум бошлади. Беш нафар бола ўлгани айтилмоқда

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ливан пойтахти Байрутга ҳужум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида беш нафар бола ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган. 

Агентлик маълумотларига кўра, жанубий Дахия чеккасида учта кучли портлаш содир бўлган. Ливан пойтахти Байрутда шаҳарнинг жанубий чеккасида яшовчилар кучли портлаш овозини эшитгани ҳақида хабар берганидан кейин қалин тутун булути пайдо бўлди.

Хавфсизлик манбаларига кўра, Исроил Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳининг муҳим иншоотлари яқинида зарба берган. Исроил самолётлари шаҳар устида айланишда давом этмоқда.

Исроил томони Ҳизбуллоҳ гуруҳининг йирик раҳбарларидан бири Иброҳим Оқилнинг нишонга олинганини иддао қилган. 

17 ва 18 сентябрь кунлари Ливанда Ҳизбуллоҳ томонидан фойдаланиладиган пейжерларда катта портлашлар содир бўлди. Операция учун жавобгарлик Исроил разведка хизматларига юкланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг