Исроил армияси Яманнинг Ҳодейда шаҳрига ҳаводан зарба берди
Исроил ҳарбийлари Яманнинг хусийлар назорати остидаги Ҳодейда шаҳрига ҳаводан ҳужум уюштирди. Ал Арабия телеканали хабарига кўра, ҳужум АҚШ билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар борлиги айтиляпти, бироқ ҳусийлар назорати остидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар сони ҳақида маълумот бермаган.
САХАЛ баёнотига кўра, шаҳар портидаги нефт омборларига ҳужум уюштирилган. Исроил томони Яманга берилган зарбаларни «сўнгги ойларда Исроилга қилинган юзлаб ҳужумларга жавоб» деб атаган. Ўз навбатида яман ҳусийлари ўз баёнотида Исроилдан қасос олишга ваъда беришди.
Эслатиб ўтамиз, 19 июлга ўтар кечаси Тел-Авив марказига дрон ҳужуми уюштирилган эди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна саккиз киши яраланган. Ҳужум учун жавобгарликни Ямандаги хусийлар ўз зиммасига олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter