Иқтисодиёт ва молия тизимида йирик тайинловлар амалга оширилди
Иқтисодиёт ва молия тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан, Ҳайдаров Абдулазиз Абдулаҳадович — Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Умурзоқов Илҳом Ўринбоевич иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
Атаджанов Муродбек Бекберганович Пенсия жамғармаси директори лавозимига тайинланган. У бунгача Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси эди.
Аввалроқ Абидхаджаев Умид Кутпитдинович иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter