Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ тизимига «адашиб кириб қолиш» мумкинми?

ИИВ тизимига «адашиб кириб қолиш» мумкинми?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ўтган ва жорий йилда тизимнинг неча нафар ходими турли даражадаги жавобгарликка тортилгани ҳақида маълумот келтирди. Унга кўра, карантин қоидаларини бузгани учун 78 нафар ички ишлар органлари ходими жаримага тортилган, 1 нафари ҳатто ишдан бўшатилган.

2019 йилда жами 7039 та ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилганини айтган матбуот котиби биргина йўл ҳаракат қоидаларини бузган учун 1223 нафар ходим жаримага тортилганига урғу берди. Жиноий жавобгарликка тортилган ходимлар ҳам оз эмас: 133 нафар!

Жорий йил бошидан буён 2350 нафар хизмат интизомини бузган ходим аниқланган, 45 ходим жиноий жавобгарликка тортилган.

«Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини беркитади, деб. Қонун устуворлигини таъминлаш, сўзда эмас, амалда, ҳозирда бизнинг биринчи вазифамиздир», дея таъкидлади у.

Шоҳруҳ Ғиёсов вазирлик тозалаш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилаётганини айтар экан, ИИО сафларига «адашиб кириб қолганлар» иборасини ҳам ишлатади. Айни ибора эса савол туғдириши аниқ: тизимга ишга кириш учун озмунча чиғириқдан ўтилмайди, наҳот шундаям «адашиб кириб қолиш» мумкин бўлса?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг