ИИО ходимларининг пенсияга чиқиш муддати масаласида расмий ахборот берилди
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш мумкинлиги ҳақида ахборот тарқалмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия-иқтисод бошқармаси бу хабарларни «ёлғон», дея қайд этди.
«Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3413-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган», дейилади расмий ахборотда.
Қўшмча қилинишича, ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter