Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондаги фожиа сабаб қурбонлар сони 250 кишидан ошди

Ҳиндистондаги фожиа сабаб қурбонлар сони 250 кишидан ошди

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Веэна Жоржнинг маълум қилишича, Керала штатидаги кучли кўчкилар оқибатида камида 256 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жароҳатланган. Мингга яқин одам қутқарилди, 220 киши бедарак йўқолган.

Ваянад туманида 30 июль, сешанба куни кучли ёмғирдан кейин учта кўчки содир бўлди – баъзи ҳудудларда бир кун ичида 300 мм дан ортиқ, ўртача кўрсаткичдан беш баравар кўпроқ кўчки тушди. Эруважанжи дарёси қирғоқларидан тошиб, ўз йўналишини ўзгартириб, қишлоқларни, чой ва бошқа плантацияларни сув босди.

Қутқарув операцияси уч кундан бери давом этмоқда. Аммо бу ноқулай об-ҳаво шароити ва тепаликлар сабаб қийинлашмоқда.

Ҳиндистон армияси жабрланган ҳудуддан 5500 дан ортиқ одамни, жумладан бир неча юзлаб сайёҳларни эвакуация қилди. Улар чодир лагерларига жойлаштирилди, деб ёзади The Guardian.

Олимларнинг қайд этишича, иқлим ўзгариши сабабли Ҳиндистонда муссон фасллари кучайиб бормоқда. Кучли ёғингарчилик кўчки хавфини оширади. Маҳаллий аҳоли тоғли ерларда кўпроқ уйлар қураётгани ва ўрмонларни плантациялар барпо этиш кесаётгани муаммони янада кучайтирмоқда.

Аввал 174 қурбон ҳақида маълумот берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг