Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ҲАМАС Исроил ҳарбийси Агам Бергерни озод қилди

ҲАМАС Исроил ҳарбийси Агам Бергерни озод қилди

ҲАМАС Исроил аскари Агам Бергерни озод қилди. У 2023 йил 7 октябрда Нахал-Оз ҳарбий базасидан гаровга олинган бўлган.

482 кунлик асирликдан сўнг Агам Бергер асирликдан озод қилинди ва Ғазодаги Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширилди.

Фаластин қаршилик ҳаракатининг, шунингдек, бугун яна икки исроиллик – 29 ёшли Арбел Яҳуд ва 80 ёшли Гади Моше Мозесни озод қилиши кутиляпти.

Шунингдек, 2023 йилнинг 7 октябрида гаровга олинган беш нафар Таиланд фуқароси ҳам озод этилиши мумкин. Уларнинг озод этилиши Таиланд ҳукумати ва ХАМАС ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижаси эканлиги айтилмоқда.

Бунинг эвазига Исроил қамоқхоналаридан 110 нафар фаластинлик маҳбус, жумладан, 30 нафар вояга етмаганлар озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 25 январ куни бўлиб ўтган сўнгги маҳбуслар алмашинувда ҲАМАСнинг Арбел Яҳудни озод эта олмаганига жавобан Исроил ғазоликларнинг анклав шимолига қайтишига рухсат бермаслигини билдирган эди. Шундан сўнг ҲАМАС Арбел Яҳудни яқин орада озод қилишга ваъда берган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг