Ғуломжон Абдуллаев чорак финалга чиқди
Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) эркин курашчиларимизнинг илк ғалабасига муаллифлик қилди. Вакилимиз дастлабки даврада хитойлик полвонни мағлуб этди.
Мингху Лиуга қарши кечган қизиқарли курашда Абдуллаев ғалабани ўз фойдасига ҳал қилди ва чорак финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун АҚШ ва Россия Олимпия қўмитаси вакили ўртасидаги баҳс ғолибига қарши курашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter