Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини якунлади
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг ўзбекистонлик дзюдочи Гулноза Матниязова профессионал спортчилик фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди.
Бир неча кундан сўнг 30 ёшни қарши оладиган спортчи Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари, 3 та Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, «Катта дубулға» ва Гран-при мусобақаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келган. 2021 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Таъкидлаб ўтиш керак, кеча, 3 август куни Гулноза Матниязова Олимпия ўйинлари доирасида аралаш жамоавий дастурда 3 та терма жамоа вакилларига қарши баҳсда барча беллашувларда ғалаба қозонди ва спортчилик фаолиятини юқори нотада якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter